Мурожаат

Акилов Хабибулла Атауллаевич

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари тошкент шаҳар

Кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган.

Хабибулла Атауллаевич АКИЛОВ 1957 йилда 21 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий.

1980 йил Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институтини тугатган. Ихтисослиги – педиатр. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

    Мехнат фаолиятини 1980 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институти «Нормал анатомия» ва «Хирургия» кафедраларининг асситенти вазифасидан бошлаган.  

1983-1985 йилларда Хирургия илмий маркази   клиник ординатори.

1985-1991 йилларда  Академик В.Вохидов номидаги хирургия илмий марказнинг катта илмий ходими, 1998-2003 йилларда Академик В.Вохидов нимодаги хирургия илмий марказнинг директори лавозида ишлаган.

2003 йилдан Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти проректори 2017 йилдан  шу институтнинг ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

Илк маротаба 1999 йилда Чилонзор туманидан, 2009 йилда ва 2014 йилларда икки маротаба Мирзо Улуғбек тумани 14- Интизор округидан ва 2019 йилда 16-хумоюн Округидан Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ депутатлари Тошкент шахар кенгашига  депутат этиб сайланган.

Проф. Х.А.Акилов хирургия йўналишида республикамизда тан олинган олимлар қаторидан ўрин олган. Унинг асосий иш йўналиши портал гипертензияси, жигар циррози бўлган беморларни жарроҳлик ёрдами кўрсатиш, қорин бўшлиғи аъзоларини эндохирургияси, ва бошқ. Ўз илмий ва  педагогик фаолиятини замонавий техник инновацион дастурлар билан тўлдириб бориши натижасида, у раҳбарлик қилаётган ТВМОИнинг хирургия ва болалар хирургияси кафедраси, РШТЁИМнинг болалар хирургияси бўлимларида илм фаннинг охирги ишланмалари асосида гепатологик касалликлари бор беморларга замонавий жарроҳлик амалиёти  амалга оширилмоқда. Унинг томонидан 8 мингга яқин беморларда  мураккаб жаррохлик амалиётлари амалга оширилган. У бошқараётган болалар хирургияси бўлимида беморларга ихтисослашган тиббий хирургик ёрдам кўрсатилиши натижасида  айниқса болаларда қўшма жарохатларида хирургик давони такомиллаштириш натижасида болалар орасида ўлим кўрсатичлари анча камайди. Хаммага маълумки, кўплаб жахон ва республикамиз матбуотида ва ижтимоий тармоқларда мухокамага сабаб бўлган- “Сиам эгизаклари”ни ажратиш операциясида ( Ўрта осиёда биринчи бор)  бевосита қатнашган ва  ундан ташқари 16 та игна ютган болани хам операция қилиб хаётга қайтарган.

Уларнинг раҳбарлигида 4 та докторлик ва 24 та номзодлик диссертациялари ҳимоя килинган.

Оилали. Уч нафар фарзанди, ва еттита набиралари бор.